Ўзбекистонлик велопойгачилар Малайзиядаги турнирни муваффақиятли бошлади

Спорт 20 Август 2015 786

2015 йилнинг 18-22 август кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида велотрек бўйича Жанубий-Шарқий Осиё Гран-При мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.

Мазкур нуфузли мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бир йўла 2та олтин медаль келиб тушди. Тажрибали спортчи Тимур Гумеров жамоавий пойгаларда марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келган бўлса, яна бир ўзбекистонлик вакил Руслан Федоров скретч пойгасида биринчи ўринни эгаллади.

19 август куни бўлиб ўтган мусобақада терма жамоа аъзолари яна битта олтин ва иккита кумуш медалга сазовор бўлишди. Бундан ташқари ўсмирлар ўртасида бошланган пойгаларда яна бир ўзбекистонлик спортчи ҳал қилувчи финал босқичига чиққан.

Кўпроқ янгиликлар