Ўзбекистонликлар Ла Лиганинг барча ўйинларини бепул томоша қилишлари мумкин

Спорт 20 Август 2015 12618

Европадаги йирик Интернет телевидениеси Ўрта Осиё, Болтиқбўйи ва МДҲ давлатларида Испания чемпионати ўйинларини намойиш этишни бошлайди.

LAOLA1.tv сайти Бундеслига ортидан Ла Лигани ҳам намойиш этади. Канал орқали жума, 21 августдан Малага ва Севилья жамоалари ўйинлари билан бошланувчи футбол бўйича Испания чемпионатининг барча ўйинларини томоша қилиш мумкин.

Ўрта Осиё, Болтиқбўйи ва МДҲ мамлакатлари аҳолиси Испания олий дивизионидаги барча учрашувларни бепул томоша қилишлари мумкин. 21 август куни кечқурун томошабинлар Европа Лигаси ғолиби "Севилья"нинг "Малага"га қарши ўйинини кўришади.

Шанба куни эса бир вақтда бир қанча ўйинлар, жумладан, "Валенсия" ва "Райо Вальекано" ўртасидаги учрашувни томоша қилиш мумкин. Якшанба, 23 августда эса яна бир қатор машҳур жамоалар: "Барселона" "Атлетик"га, "Реал Мадрид" "Спортинг"га қарши майдонга чиқади. Испания футбол дивизионининг биринчи тури душанба, 24 август куни "Гранада" ва "Эйбар" матчи билан ниҳоясига етади.

Испан стадионларидан тўғридан-тўғри эфир инглиз тилидаги шарҳлар билан олиб борилади. Ўйинларни эса Латвия, Литва, Эстония, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Озарбайжон, Тожикистон, Арманистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аҳолиси томоша қилиши мумкин.

Футболдан ташқари, канал орқали хоккей, волейбол, авто- ва мотоспорт дунёсига оид кўплаб ўйинларни ҳам томоша қилиш мумкин.

Сайтнинг тўлиқ шаклида барча видеоларни томоша қилиш бепул. Ойига 3,99 евро эвазига премиум-обуна бўлганлар эса камроқ рекламага эга HD сифатдаги видеолавҳаларни кўриб боришлари мумкин. Тўғридан-тўғри учрашувларни Android, iOS ва SmartTV иловалар орқали ҳам кузатиш имкони мавжуд.

Каналга Ла Лига билан биргаликда, қуйидаги чемпионатлар видеотавсирлари ҳам жойлаштирилган:

Футбол: Германия (рус тилидаги шарҳлари билан), Беларусь, Озарбайжон, Украина, Словения чемпионатлари; УЕФА Европа Лигаси саралаш турлари; кўплаб ўртоқлик учрашувлари; Австриянинг биринчи ва иккинчи лигаси.

Волейбол: Россия суперкубоги; волейбол ва соҳил волейболи бўйича Россия чемпионатлари; Европа волейбол конфедерацияси (CEV) чемпионлар лигаси; ЕКВ кубоги; ЕКВга чақирув кубоги; ЕКВ Европа кубоги; дунё волейбол лигаси (FIVB); дунё Гран-приси; дунё, Греция ва Хорватия чемпионатлари.

Гандбол: Россия суперлигаси; Испания ва Австрия чемпионатлари; ЕГФ чемпионлар лигаси; ЕГФ кубоги; ЕГФга чақирув кубоги; ЕФГга саралаш тури ва бошқалар.

Стол тенниси: халқаро ва Европа стол тенниси ассоциацияларининг аҳамиятга молик ҳодисалари, Европа чемпионати, Европа ўсмирлар чемпионати, клублар мусобақалари ва бошқалар.

Авто- ва мото пойгалар: ралли бўйича дунё чемпионати (WRC), WRC, Red Bull Air Race академиялари, Формула-1.

Хоккей: немис хоккей лигаси (DEL); австрия хоккей лигаси (EBEL); хоккей бўйича Австрия хоккей ассоциацияси ўйинлари; Австрия-Словения интернационал лигаси.

Баскетбол: баскетбол бўйича Германия чемпионати (Beko BBL); Болтиқ баскетбол лигаси; баскетбол бўйича Литва чемпионати.

Шунингдек, LAOLA1.tv мини футбол бўйича России чемпионати ва бадминтон, регби, бейсбол сингари бошқа спорт турлари бўйича мусобақаларни ҳам намойиш этади.

Қўшимча ўрнида таъкидлаш керакки, сайт Tas-ix эмас.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар