Россия президенти Владимир Путин кутилганидек 2-3 сентябрь кунларида Хитойга боради. Бу ҳақда Россиянинг Хитойдаги элчиси Андрей Денисовга асосланиб, РИА Новости нашри хабар берган.

Элчининг қайд этишича, Путин Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпинь билан музокаралари давомида 22та келишувни имзолашни режалаштирган.

"22та ҳужжат тўплами тайёрланмоқда. Бу ҳужжатлар ғарбий йўналишларда газ ташиш масалаларини ўз ичига олиши кутилмоқда. Бу масалаларда музокаралар анчадан бери олиб борилмоқда. Агар келишувга эришилса, ҳужжатлар имзоланади. Йўқса, ишлашда давом этилади", деб маълум қилган Денисов.

Бундан олдинроқ, Путин Япония бош вазири Синдзо Абэ билан Хитойда сентябрь ойи бошида учрашиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Хабар қилинишича, Путин Хитойнинг Япония устидан ғалабасининг 70 йиллигини нишонлаш маросимида иштирок этади.