Қилич билан қуролланиб олган ниқобли икки ёш жиноятчи Пенсильвания штатидаги кичик дўкончага бостириб киришди, деб ёзади New York Daily News.

Улардан бири харидорга ўткир қилич билан таҳдид солган бўлса, иккинчиси навбатчи кассирдан пул талаб қила бошлаган. Бироқ кассир ҳам бўш келмади. Қаердандир улкан қилични чиқариб, жиноятчиларга ташланди. Кассир қўлидаги дахшатли қиличга кўзи тушган жиноятчилардан бири қўрқувга тушиб, қоча бошлади.

Қочиш вақтида растадан олишга улгурган бир жуфт футболкани ҳам тушириб юборган икки жиноятчи айни пайтда полиция томонидан қидирилмоқда.