Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги Суд ва хавфсизлик кенгаши биноси одида юз берган портлаш натижасида қурбон бўлганлар сони камида 29 киши бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг 6 нафари полиция вакиллари эди. давлат телеканали берган хабарга кўра, бу теракт машинага ўрнатилган портловчи модданинг ҳаракатга келтириши орқали юз берган.

Айни вақтда воқеа жойида хавфсизлик хизмати ходимлари иш олиб боришмоқда.
Бироз олдинроқ, Қоҳира шаҳри яқинидаги Шубр-эл-Хейме шаҳрида юз берган портлаш туфайли 23 киши шифохонага келтирилгани хабар қилинганди.