Қозоғистон автомобилсозлари тенгенинг қадрсизланишини ижобий қаршилашмоқда

Иқтисодиёт 20 Август 2015 3766

Қозоғистон автомобилсозлари мамлакат тенгенинг эркин сузувчи курсига ўтишини қўллаб-қувватлашмоқда ва экспортга машина чиқариш ҳажмини оширишга умид билдирмоқдалар, деб Қозоғистон автобизнеси уюшмаси президенти, AllurGroup президенти Андрей Лаврентьевга иқтибос келтирган ҳолда «Интерфакс» ахборот агентлиги маълум қилмоқда.      

“Биз автомобилсозлик тармоғи сифатида курснинг тўғриланишини қўллаб-қувватлаймиз, чунки ҳозирги вазиятда бизда Россия рублининг девальвацияси оқибатида тенгсизлик юзага келган эди. Энди биз ўз салоҳиятимизни экспорт доирасида оширишни бошлаймиз. Ҳозир курснинг тўғриланишининг давом этиши бизга секин-аста ўз ишимизни мувофиқлаштириш учун имкон беради”, деб айтди Лаврентьев.

Лаврентьевнинг айтишича, ҳукумат томонидан имтиёзли автокредитлаш дастурига берилган 20 млрд тенге автосаноат корхоналарини соғломлаштирди, бироқ бу етарлича самарали бўлмади. Агентлик 20 апрелдан Қозоғистонда мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш дастури бошланган эди. Бу дастур доирасида машинани сотиб олиш кредит бўйича самарали фоиз ставкаси 7,5 фоиздан кўпроқни ташкил қилмайди.   

20 августда Қозоғистон ҳукумати қозоқ тенгесининг эркин сузувчи курси тартибига ўтиш ҳақидаги қароридан кейин тенге қадрсизланиб кетди. 20 августда қозоқ тенгесининг долларга нисбатан расмий курси 1 долларга 188,38 тангани ташкил қилган бўлса, 21 август учун 255,26 тангани ташкил қилди.

Қозоғистон автодилерлари машиналарни янги курсга ўтилиши муносабати билан нархларни қайта ҳисоблаб чиқиш учун савдоларни тўхтатиб қўйишди.

Кўпроқ янгиликлар