Қозоғистон банклари долларни 259 тенгедан сотишни бошлади

Иқтисодиёт 20 Август 2015 3077

Қозоғистон банклари сайтларида долларнинг сотилиш баҳоси 259 тенгега етди, дея хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Бугун, 20 август куни KASEнинг эрталабки сессияси якунларига кўра, долларнинг ўртача баҳоси 255,26 тенгени ташкил этган эди.

2015 йил 20 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раҳбари Қайрат Келимбетов долларни сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги 2 тенгелик фарқ олиб ташланмаслигини айтиб ўтди.

Шундай қилиб, AsiaCredit Bank банки сайтида долларнинг сотиш баҳоси 257 тенгега етди. Хориж валютасини 257 тенгедан сотиб олишаяпти. Бундай ҳолатни Qazaq Banki порталида ҳам учратиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бугун, 20 августдан бошлаб эркин сузувчи валюталар тизимини жорий этди. Бу эса доллар баҳосини эндиликда мамлакат марказий банки эмас, балки бозор белгилашини кўрсатади.

Кўпроқ янгиликлар