Қозоғистон нархларни кўтариб юбораётган бизнесменларни жазолайди

Иқтисодиёт 20 Август 2015 3347

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Оқ Ўрдада асосий экспортчи компаниялар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар бермоқда.
Ўз чиқишида давлат раҳбари озиқ-овқат маҳсулотлари, товар ва хизматлар нархини осмонга кўтаришга ҳаракат қиладиган бизнесменларни қаттиқ жазолашга ваъда берди.
“Бу жуда муҳим масала, – деди у. – Биз савдо билан шуғуланнаётганларни ва ҳокимларни огоҳлантирдик. Асосий маҳсулотлар нархлари ошмаслиги керак. Қозоғистонда ишлаб чиқарилади, шу ерда сотилади, демак, нархи ҳам ошмаслиги керак. Фойда кетидан қувадиганларни тутиб, қаттиқ жазолаймиз. Ҳукумат вазиятни назоратга олади”.
Шунингдек, у 2014 йилдан буён доллар бошқа барча валюталарга нисбатан мустаҳкамланиб бораётганини эслатиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Қозоғистон бош вазири Карим Масимов мамлакатда янги пул-кредит сиёсати амалга оширилишини эълон қилиб, бунинг асосида танга курсининг эркин шаклланишини белгилаб берди ва валюта коридорини бекор қилди. Бу баёнотдан сўнг Қозоғистон фонд биржасида танганинг долларга курси кескин тушиб кетиб, 255-259 тангагача борди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар