Қозоғистоннинг валюта айирбошлаш шохобчалари ва тижорий банклари танганинг айирбош курси шаклланишининг янги тартибига ўрганиш босқичидан ўтиб, куннинг иккинчи ярмида ўз ишини қайта бошлашди. Бундан ташқари, Новости-Казахстан агентлигининг маълум қилишича, савдо корхоналари ходимлари нарх-наво ёрлиқларини ўзгартирмоқда.

Қозоғистон бош вазири Карим Масимов мамлакатда янги пул-кредит сиёсати амалга оширилишини эълон қилиб, бунинг асосида танга курсининг эркин шаклланишини белгилаб берди ва валюта коридорини бекор қилди. Бу баёнотдан сўнг Қозоғистон фонд биржасида танганинг долларга курси кескин тушиб кетиб, 255-259 тангагача борди.
Олма-Ота, Остона сингари йирик шаҳарларда фаолиятини тўхтатган айирбошлаш шохобчалари пешиндан сўнг яна илгариги тартибда ишлай бошлади. Айни пайтда доллар сотиш 254 тангани, сотиб олиш эса 252 тангани ташкил қилмоқда.

Қиммат буюмлар, масалан, техника моллар сотувчи савдо марказларининг иш тартиби ҳам бузилган эди. Ходимлар шошилинч тарзда товарлардаги нарх ёрлиқларини ўзгартириб чиқмоқда.
Барча маҳсулотларнинг тангадаги нархи тахминан 30 фоизга ошгани маълум қилинмоқда.