Россия тўқимачилар уюшмаси Россияга контрабанда йўли билан етказилган кийим-кечакларни йўқ қилиш таклифи билан чиқмоқда, деб уюшма президенти Шамхал Илдаровга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Мен Россияга контрабанда йўли билан олиб кирилган тўқимачилик ва енгил саноат буюмларини Россия чегарасида ёки Россиянинг бутун ҳудуди бўйлаб ҳозирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби йўл тутилаётгандек, йўқ қилишни таклиф қиламан. Чегарада тутилганини йўқ қилиш, гипермаркетлар тармоғида топилганларни ҳам чиқитга чиқариш керак”, деб айтди Илдаров.

Илдаровнинг айтишича, ушбу таклиф билдирилган мактуб Владимир Путин маъмуриятига юборилган. Илдаровнинг фикрича, бундай чоралар “кулранг” ва “қора” турларга бўлинувчи контрабанда ҳажмини камайтириш имконини беради. “Қора” контрабандада кийим-кечаклар бошқа товар сифатида қалбаки сертификатлар ёрдамида етказиб берилади. “Кулранг” контрабандада камроқ бож тўлаш мақсадида буюмлар арзонроқ товарлар сифатида декларацияланади.

Россия тўқимачилик саноатининг бир йиллик обороти 30 млрд долларга баҳоланмоқда, бундан учдан бир қисми Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотга тўғри келади.