Ротенберглар оиласи Forbes журналида эълон қилинадиган энг бой оилалар рейтингида етакчи мавқедан маҳрум бўлди.

Ушбу оиланинг уч вакили Forbes рўйхатига киради – Аркадий Ротенберг (60-ўрин), унинг ўғли Игорь (166-ўрин) ва укаси Борис (99-ўрин).
Санкциялар таъсирида Ротенберглар умумий ҳисобда 2.6 млрд доллар йўқотди, энди оиланинг бойлиги 2.95 млрд долларга баҳоланмоқда. Ўтган йили уларнинг умумий маблағи 5.55 млрд долларга тенг эди.

Россия бизнес оилалари рейтингида биринчи ўринни БИН гуруҳи эгалари қўлга киритди. Булар – Михаил Гуцериев (38-ўрин) ва унинг укалари Саит-Салама (142-ўрин) ва Ҳамзат (139-ўрин), шунингдек, жияни Микаил Шишханов (139-ўрин). Ўтган йили уларнинг бойлиги 1 млрд долларга қисқариб, 3.85 млрд долларни ташкил қилди.