Руминияда молиявий жиноятларда айбланаётган бош вазирнинг уйи ҳибс этилди

Жаҳон 20 Август 2015 1213

19 август куни Руминия бош вазири Виктор Понтанинг хонадонига банд солинди. Ҳукумат раҳбари солиқ тўлашдан бўйин товлашда ва ноқонуний пулларни легаллаштиришда айбланмоқда.

Миллий аксилкоррупцион директорати тарқатган хабарга кўра, Понта унинг давлат манфаатларига 51.3 минг лей (12 минг доллар) етказгани ҳақидаги экспертиза натижаларининг нусхасини олган.

Бош вазир ҳужжатларни сохталаштиришда, солиқ тўлашдан қочиш ва маблағни легаллаштиришда маълум шахсларга ёрдам беришда айбланмоқда. Бу ишларни у адвокатлик фаолияти давомида “Шова ва ҳамкорлар” бюроси ва адвокат Дана Шова ёрдамида амалга оширгани айтилмоқда.

Фирма Понтага у бажармаган ишга 181 минг лей пул тўлаган, аммо бу пуллардан солиқ тўланмаган. Сиёсатчининг ўзи бу айбловларни инкор қилмоқда.
“Сиёсий кураш ноҳақ йўллар билан олиб борилаётгани ачинарли”, – деб ёзди Понта Facebook’даги саҳифасида.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22586 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 48821 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62840 Жамият
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 16 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 234 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 375 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Тошкентга транспорт воситаларининг кириши чекланиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар