Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2015-2017 йилларда Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш саноатини янада ошириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва экотуризм объектларини яратиш дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz сайти хабар бермоқда.
Дастур ўз ичига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис параметрларини, шунингдек, манзилли дастурларни олади.

Дастур ижроси учун мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузилиб, унинг бирламчи вазифалари белгилаб берилди. Шунингдек, дастурда кўзда тутилган ҳолатлар бўйича давлат органларига кўрсатмалар берилди.

2015 йил охирига қадар Гулистон ва Сирдарё шаҳарларида бизнес марказлари яратиш, уларда замонавий алоқа хизматларидан фойдаланиш жойлари яратиш, тадбиркорлик субъектларига турли хизматлар кўрсатиш кўзда тутилган.