Ҳар куни 60 та фермер хўжаликларидан Nestle Uzbekistan заводига сут йиғилади ва у кейинчалик дастурхонимизга етиб келади. Лекин бундан олдин сут текшириш, тозалаш ва қайта ишлашнинг 16 та босқичидан ўтади. Янада аввалроқ фермернинг кечаю кундуз деярли тўхтамай қилган меҳнати ҳам бор.

Атиги икки йил аввал фермалар сони икки баравар кам бўлиб, қабул пунктларида сут хусусий фермерлардан ҳам йиғиб олинар эди. Бугунги кунда йирик фермер хўжаликларига таянилмоқда, улар юқори сифатли сут етказиб беришни таъминлай олишади. Сут бир неча дақиқадан кейин Tetra Brik Aseptic асептик ўрамларига «киради», бу Фарғона маҳсулдор сигирларининг табиий сутидаги барча фойдали сифатларни сақлаш имконини беради.

Голштин-фриз — чиройли, баланд бўйли, бошлари нозик, вазни 650 кг. дан ошиқ оқ-қора сигирлар. Бу зот ташқи шароитларга жуда яхши кўникадиган, инжиқлиги йўқ, яхши қаралса ортиқча оворагарчилик келтирмайди. Сутининг ёғлилиги — 3,8%. Ола-сариқ чех симментал зотили сигирлар сути жаҳонда энг юқори сифатли ҳисобланади ва уни сут маҳсулоти ишлаб чиқарувчи энг илғор концернлар сотиб оладилар. Сутининг ёғлилиги — 4,5%. Ўрта ҳисобда ҳар бир сигир кунига 30 литргача сут беради, энг маҳсулдорлари 35-40 литргача беришади.

Соғишдан аввал сигирларни махсус соғиш залига олиб киришади ва заррача ҳам ғубор тушмаслиги учун елинини, албатта, яхшилаб ювишади. Фермада тозаликка талаб жуда баланд ва бу иқтисодий томондан ҳам муҳим: агар Nestle Uzbekistan компанияси сутни қабул қилмаса, уни ҳеч қаерга бериб бўлмайди, чунки бундай йирик хўжаликлар фақат Nestle Uzbekistan заводи билан ишлайди. Барча сут ҳароратни доимий равишда +4 даражада ушлаб турувчи махсус совутгич ускунага йиғилади.

Фермада йил бўйи ветеринарлар ишлайди. Сигирлар болалайди, эмланишади ва даволанадилар. Сигирлар ниҳоятда бебаҳо бўлганлиги учун уларни бирортаси ҳам касал бўлмаслиги керак. Шуниси ҳам муҳимки, эмланган сигирлар сути барча дорилар организмидан чиқиб кетгунча, икки-уч ҳафтагача карантинга тушади. Бу истеъмолчи учун жуда муҳим. Диетолог ва шифокорлар таркибида ветеринар антибиотиклари мавжуд бўлган маҳсулотларни истеъмол қилмасликни таъкидлашади. Бу айниқса, гентамицин моддасига тегишли. Бу дорилар организмда йиғилиб, касаллик пайтида инсон организмини антибиотикларга бўлган реакциясини ўзгартириши ёки бундан ҳам хавфли салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Nestle Uzbekistan компанияси билан ҳамкорлик қиладиган фермер хўжаликларда бу карантинга жуда ҳам жиддий эътибор берилади. Агар завод лабораториясида сутдан антибиотик топилса, ушбу сут партияси хўжаликка қайтариб берилади. Бундай сутни одатда бузоқларга беришади, бу улар учун она сути билан берилган эмлашнинг бир тури деса ҳам бўлади.
Кўпчилик фермаларда алкоголь (ачиш) ва ёғлиликни бирламчи таҳлил қиладиган ўз лабораториялари мавжуд.

Nestle Uzbekistan компанияси билан фақат ҳалол ҳамкорларгина ишлай олишади, қолганлари эса бошланғич босқичлардаёқ қолиб кетишган. Айтганча, баъзида сутни ачишини секинлаштириш учун айрим «кимёгарлар» сода қўшадилар. Буни уй шароитида ҳам қошиқдаги сутга хоҳлаган кислота — лимон ёки сирка қўшиб текшириш осон. Кўпирдими, демак сутга сода қўшилган.

Пешинда компаниянинг сут ташувчи термос-машинаси сутни олиб кетишга келади. Ҳар бир машина дезинфекция эритмаси қуйилган махсус санитар чегарадан ўтади ва фақат шундан кейин фермага қўйилади. Совутгич ускунадан сут насослар ёрдамида сўриб олинади ва шундан сўнг совутгич ҳам, хона ҳам тўлиқ санитария ишловидан ўтказилади. Бу ишларни пешинги соғувгача қилиб улгуриш керак.
Ташвиш ва ишларнинг янги айланаси шундай бошланади ва у ҳар куни такрорланаверади, чунки истеъмолчилар дастурхонида Nestle компанияси сути ҳар куни пайдо бўлиши лозим, бу сут на фақатреспубликамизда, балки жаҳонда ҳам энг юқори сифатлиларидан бири деб тан олинган.

Сут ҳақида ҳамма фактларни биласизми?

Унда буни исботланг ва Nestlé® Sutimнинг совғаларига эга бўлинг. Танлов ҳақида www.potrebiteli.uz сайтидан батафсил билиб олишингиз мумкин!
Блиц-сўров 28 август куни соат 10:00 дан 17:00 гача ўтказилади.

Маҳсулот сертификатланган. Реклама ҳуқуқи асосида.