Тенгенинг қадрсизланиши Қозоғистон бюджетига 264 млрд танга (20 августдаги биржа курси бўйича тахминан 1 млрд доллар) зарар келтиради. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев айтиб ўтди, деб хабар бермоқда МИА “Казинформ”.

“Биз ҳозирдаёқ бюджетимиз билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашганини кўрмоқдамиз. 2015 йилда бюджетга тушмаган даромад 264 млрд тенгега баҳоланмоқда. Биз бу маблағларни бюджетнинг даромад қисмида режалаштирган эдик, уларни турли қурилиш ишлари, дастурларга сарфламоқчи эдик”, деб таъкидламоқда Назарбоев.