Қозоғистон миллий валютаси баҳоси KASE савдолари чоғида долларга нисбатан 26 фоизга тушиб, 1 долларга нисбатан 255,26 тенгени ташкиш этди. Бунга Қозоғистоннинг эркин сузувчи валюта курсларига асосланган янги пул-кредит тизимига ўтгани сабаб бўлди.

Бу ҳақда республика бош вазири Карим Масимов ҳукуматдаги селектор йиғилишида маълум қилди.

Сотувлар ҳажми 115.55 минг долларни ташкил қилди. Унда 25 банк иштирок этди. 20 август кунига расмий курс 188.38 танга/1 долларни ташкил қилмоқда. Аммо кечанинг ўзида айирбошлаш шохобчаларида валюта олиш қиймати 189 тангадан 198 тангага кўтарилган.