Терри «Фенербахче»га ўтиши мумкин

Спорт 20 Август 2015 1073

Туркиянинг вице-чемпион жамоаси "Фенербахче" "Челси"нинг фахрий футболчиси Жон Террини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Турклар 36 ёшли бу футболчи учун ўта қулай таклиф билан чиқишган.

"Спорт-Экспресс" нашри хабарига кўра, "Фенербахче" Терри Лондонни тарк этишга рози бўлса, у билан йилига 3,5 млн евролик маош тўлашни назарда тутадиган шартнома имзоламоқчи.

Жорий ёзги трансферлар вақтида "канарейкалар" жамоаси фаол ҳаракат қилмоқда. "Фенербахче" АПЛда узоқ вақт тўп сурган Робин ван Перси ҳамда Нанини ўз таркибига қўшиб олишга улгурган.

Террининг эса амалдаги шартномаси келгуси йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Бу эса мавсум якунига етгач, у жамоани эркин агент сифатида тарк этишини англатади.

Моуриньо Террини АПЛнинг иккинчи турида "Манчестер Сити"га қарши ўйиннинг биринчи таймидан кейин алмаштириб ташлагани ҳам унинг кетиши ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлмоқда.

Террига муносиб ўринбосар сифатида "Эвертон" футболчиси Жон Стоунз ҳисобланмоқда. Унга "аристократлар" 40 млн евролик таклиф билан чиқмоқчи.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70875 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36977 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21397 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80785 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61796 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 114 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 64 Жаҳон
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1134 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 735 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 471 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар