Тяньцзинь экологик хизматлари мутахассислари шаҳар бўйлаб оқиб ўтувчи Хайхэ дарёсидаги балиқларнинг оммавий нобуд бўлаётгани ҳақидаги хабарларни текширмоқда. Бу ҳақда Тяньцзинь шаҳри экологик мониторинг маркази раҳбари Дэн Сяовэнь маълум қилган.

“Ҳодиса жойига мутахассислар юборилган бўлиб, бунинг сабаблари ўрганилади, – деди Дэн Сяовэнь. — Балиқлар ўлимига иссиқ ҳарорат туфайли сувдаги кислороднинг камайиб кетиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айни пайтда ҳодиса жойида бўлган барча зарарланган сувлар йўли ёпилган. Хайхэ сувларида асосий заҳарли моддалар миқдори меъёридан ошмаган.”

ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги маълумотларига кўра, порлаш содир бўлган жойда 3 минг тоннага яқин ҳавфли кимёвий моддалар, жумладан, 700 тонна цианид натрий, 800 тонна нитрат аммоний ва 500 тонна нитрат калий сақланаётган бўлган.