Украина ҳукумати МДҲ давлатлари қидирув базалари тизимидан чиқишини эълон қилди, дея хабар бермоқда «112 Украина» телеканали.

Мамлакат бош вазири Арсений Яценюкнинг таъкидлашича, қарор 24 августдан кучга киради.

«24- санадан бошлаб биз МДҲ давлатлари қидирув базалари деб номланган тизимдан чиқамиз. Чунки Москва бизнинг процессуал топшириқларимизни бажармаяпти. Бизнинг Интерпол маълумотлар базасига уланишимиз жиноятчиларни қидирувчи ягона халқаро тизимнинг бир қисмига айланганимизни англатади”, — деди бош вазир.

Украина ИИВ 2015 йил январь ойидаёқ “жиноятчиларни қидириш ҳақидаги маълумотларни МДҲ базасига киритишни тўхтатиш тўғрисида”ги қарор қабул қилган эди.