Украиналик боксчи 1 млн долларга гаров бойлади

Спорт 20 Август 2015 2577

WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Василий Ломаченко кубалик Гильермо Ригондо билан баҳс бойлади. Айтилишича, 1 млн долларлик баҳс боксчилар Twitter’да ўзаро хабар алмашаётган чоғда бойланган.

17 август Ломаченко ўз микроблогида Ригондо билан жанг қилиш ниятини билдирди. Бунга жавобан кубалик спортчи 1 млн долларга гаров ўйнашни таклиф қилди. Ютқизган айнан шу миқдордаги пулни ғолибга бериши керак бўлади. Ломаченко шартга рози бўлди.
Боксчиларнинг промоутерлари ўртасидаги музокаралар бир неча ойдан буён давом этмоқда. Асосий муаммо жанг қайси вазн тоифасида ўтказилиши бўлиб турибди, негаки, Ломаченко ўрта енгил вазнда (57.15 кг гача), 34 ёшли Ригондо эса иккиламчи энг енгил вазнда (55.22 кг гача) жанг қилишади.

Ригондо ҳаваскор боксдаги энг кучли спортчилардан бири ҳисобланади. Ҳаваскор боксда у 475 учрашув ўтказиб, 12 марта мағлубиятга учраган, 2000 ва 2004 йиллардаги Олимпия ўйинларида ғолиб бўлган. Профессионал карьерасида эса 15та ғалаба қозониб, WBO ва WBA йўналишларида чемпионлик камарини қўлга киритган.
27 ёшли Ломаченко ҳам икки карра Олимпия ўйинлари ғолибидир (2008, 2012). Ҳаваскор боксда у 397 ўйин ўтказиб, бир мартагина мағлуб бўлган. Профессионал карьераси мобайнида Ломаченко 4 марта ғалаб қозонган, 1 марта енгилган. Майк Тайсон уни Шарқий Европанинг энг кучли боксчиси деб атаган эди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар