Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев рублнинг жорий курси ҳаққоний даражада эканини айтди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Улюкаевнинг айтишича, нефть нархи яна ҳам тушиши мумкин. Шу сабаб рубль заифлашиб боради.

“Рубль ҳозирда ўзининг ҳаққоний даражасида турибди. Агар нефть нархлари тушишда давом этса, бу мен учун катта миқдорда бўлиши мумкиндек туюлмоқда, унда рублнинг курси ҳам пасаяди”, деб таъкидламоқда вазир.

Валюта “урушлари” бошланиши ортида (Хитой, Қозоғистон)  доллар/рубль валюта жуфтлигининг қиймати 70-73 га чиқиши кузатилиши мумкинлиги айтилмоқда.