WTI нефти нархи 2009 йилдан бери навбатдаги минимум қийматини янгилади

Иқтисодиёт 20 Август 2015 2474

Нефть нархи 19 августда АҚШ нефть захираларининг ўзгариши ҳақидаги ҳафталик статистиканинг чоп этилишига нисбатан салбий ўзгаришни намоён қилди. Бундан савдолардан олинган маълумотлар дарак бермоқда.

Москва вақти билан соат 19:43 да Brent нефтининг октябрь фьючерслари нархи 3,21 фоизга, яъни 47,25 долларгача, WTI нефти 4,06 фоизга, яъни 41,37 долларгача тушиб кетди. WTI нефтининг сентябрь фьючерслари 4,38 фоизга, яъни 40,83 долларгача тушиб кетди ва 2009 йил 4 мартдаги минимум нархни янгилади.

АҚШ Энергетика вазирлиги мамлакатдаги тижорат учун мўлжалланган нефть захираси 14 августда тугаган ҳафта ичида кутилмаганда 2,6 млн баррелга, яъни 456,2 млн баррелгача ошганини маълум қилган эди. Таҳлилчилар аксинча нефть захираларининг 777 минг баррелгача камайшини кутаётган эдилар.   

“Бу барчани ғафлатда қолдирди. Мен бу ҳисоботдан ҳеч қандай яхши нарсани кўрмаяпман”, деб айтди брокерлардан бири Скотт Шелтон.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар