Хитой ҳукумати мамлакат Хитой футбол федерацияси устидан давлат назоратини тўхтатиш ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Давлатнинг барча вакиллари ташкилотдан кетадилар ва у тўлиқ ноҳукумат ташкилотига айланади.

Давлат шунингдек ташкилотни бюджетдан молиялаштиришни тўхтатади.

Бундай қарор Хитой футбол федерациясидаги коррупцияга қарши курашиш ва мамлакатдаги футбол даражасини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Ташкилот молиявий фаолияти ҳақида оммавий ҳисоботлар чоп этиши ва мустақил аудитдан ўтиб туриши кутилмоқда.