"Порту”нинг 24 ёшли ҳимоячиси Алекс Сандро “Ювентус” билан 5 йиллик шартнома имзолади. Португалия клуби ўйинчи учун умумий ҳисобда 26 млн евро олади. Ушбу қиймат уч мавсум давомида тўлаб борилади.

Ўтган мавсумда Сандро “Порту” таркибида Португалия чемпионатида 29та ўйинда майдонга тушган эди. Футболчи бир йилдан кейин якунланиши керак бўлган шартноманинг узайтирилиши бўйича таклифни рад этгандан кейин уни сотиб юборишга қарор қилинди.  

Сандро “Порту”да 2011 йилдан бери тўп суриб келаётган эди. У 2011 йилда Бразилиянинг “Сантос” клубидан 10 млн еврога сотиб олинган эди. Футболчи Бразилия терма жамоаси сафида 6та ўйин ўтказган.