АҚШ Украина жануби-шарқида юз бераётган вазиятни кузатмоқда, деб Пентагон раҳбари Эштон Картер айган сўзларни ТАСС ахборот агентлиги келтириб ўтди. 

“Биз Украинадаги зўравонлик даражасидан, унинг ўсишидан хавотирдамиз. Менда бу ҳолат бўйича ҳеч қандай прогноз мавжуд эмас. Биз бундан қаттиқ ташвишланмоқдамиз ва бу вазиятни эътибор билан кузатмоқдамиз”, деб айтди Картер матбуот-анжуманида.

Ўз навбатида Москва Украинани кескинликни авж олдиришни бас қилишга чақирмоқда.

Бундан аввал Берлинда “норманд тўртлиги” экспертлари учрашувида иштирокчилар ўз фикрларида қолганча тарқалишганди.