Батурина Медведевнинг рафиқаси билан келишмовчиликка боргани ҳақида гапириб берди

Жаҳон 21 Август 2015 6747

Москванинг собиқ ҳокимининг рафиқаси Елена Батурина Forbes Woman журналига Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг рафиқаси Светлана билан келишмовчиликка боргани ҳақида гапириб берди. Айтишича, у Медведевага Москвада ўзи томонидан бино этилган гимназияни бериб юборишга мажбур бўлган.

“Медведевларнинг ўғли гимназиямда ўқир эди. Мен уни ўз пулимга қурган эдим. Ҳайратланарли, бир пайт гимназия Светлана Медведеванинг қарамоғига ўтиб қолди. Бу пайти Лужков Медведев билан курашаётган эди. Мен гимназияни бериб юборишга мажбур бўлдим”, – деди собиқ ҳоким Сергей Лужковнинг рафиқаси.

Батуринанинг айтишича, ўз фарзандлари гимназияни бу пайтда битириб бўлган ва университетга кириб бўлган эди, шу боис гимназия учун кўп курашиб ўтирмаган.

Кўпроқ янгиликлар