ФИФА президенти  Йозеф Блаттер УЕФА президенти Мишель Платинига ўзининг лавозимини эгаллашида халақит бериш мақсадида ўзига ўринбосар топишни мўлжаллаяпти, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

“Блаттер Платини унинг вориси бўлмаслиги учун барча имкони бор нарсани ишга солади. У Платинини сайловларда енга оладиган муносиб номзод қидирмоқда. Ҳозирча Блаттер бундай номзодни топа олмади, лекин у бундай одамни топа олишига шубҳа қилмаса бўлади”, деб айтди вазиятдан хабардор бўлган ФИФАнинг юқори лавозимдаги собиқ вакилларидан бири. 

ФИФА президентининг навбатдан ташқари сайловлари 2016 йил 26 февралда бўлиб ўтади.