Россия рублининг доллар ва еврога нисбатан қадрсизланиши Собиқ Иттифоқ давлатлари валютасининг девальвациясига олиб келади. Бунга ушбу давлатларнинг Россия билан яқин савдо-иқтисодий алоқалари сабаб бўлмоқда, деб маълум қилмоқда Bloomberg агентлиги.

Агентлик экспертларининг фикрича, Қозоғистон тенгесидан кейин арман драми ҳам қадрсизланиши мумкин. 2014 йилда рубль 46 фоизга қадрсизланган бир пайтда Арманистон миллий валютаси 15 фоизга арзонлашган эди.

Ўз навбатида, тенгенинг қадрсизланиши Тожикистон ва Туркманистон миллий валюталарининг қадрсизланишига сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, тожик сомониси 10-20 фоизга арзонлашиши мумкин. Агентлик, шунингдек, қирғиз сомининг ҳам қадрсизланишини башорат қилмоқда.

Саудия Арабистони риали ва Нигерия найраси ҳам 20 фоиз атрофида девальвация бўлиши мумкин. Агентлик бунга нефть нархининг пасайиши сабаб бўлишини айтиб ўтган.