Бугун "Малага" ва "Севилья" ўйини Ла лиганинг янги мавсумини очиб беради

Спорт 21 Август 2015 1943

Бугун (21.08.2015) Испания Ла лигасининг янги мавсумига старт берилади. 1-тур ўйинларини "Малага" ва "Севилья" жамоалари очиб беришади.

Малага – Севилья
23.30, «Ла Росаледа» ўйингоҳи

"Севилья" жамоаси ўтган мавсумни бешинчи ўринда якунлаган. Жамоанинг ўтган мавсумдаги асосий ҳужумчиси Карлос Бакка (17та гол) ёзги трансферлар мавсумида "Милан"га ўтиб кетди. Лекин жамоага "Днепр"дан Евгений Коноплянка келиб қўшилди.
"Малага" эса ўтган мавсум якунларига кўра 11 ўринни эгаллаганди. Хави Гарсия янги мавсумда ёш футболчиларга таянмоқчи.

Қолган беллашувлар 22-24 август кунлари давомида ўтказилади.

Атлетико – Лас-Пальмас
21.30, «Висенте Кальдерон» ўйингоҳи

Мадриднинг "Атлетико" жамоаси 22 август оқшомида ўз мухлислари қаршисида чемпионат деюбтанти "Лас-Пальмас" билан ўйнайди. 2014-2015 йиллар мавсумида 3 ўринни эгаллаган "Атлетико" янги мавсум арафасида асосий ҳужумчиларидан бири Манжукични "Ювентус"га трансфер қилди. Жамоага "Порту"дан Жексон Мартинес келиб қўшилган.
22 август кунига "Эспаньол"-"Хетафе" ва "Депортиво"-"Реал Сосьедад" учрашувлари ҳам белгиланган.

Эспаньол – Хетафе
21.30, «Корнелья Эль Прат» ўйингоҳи

"Эспаньол" ўтган мавсумни турнир жадвали экваторида, 10 ўрин билан якунлаган. "Хетафе" эса 15 ўринни олган. "Эспаньол" янги мавсум арафасида "Реал"дан "испан футболи бриллианти" деб аталаётган Асенсиони ижарага олишга улгурди. "Хетафе" эса ўтган мавсум якунланишига 2 тур қолганида "лигада жон сақлаб қолган". Бироқ раҳбарият Фран Эскрибага ишонч билдирган.

Депортиво – Реал Сосьедад
21.30, «Риасор» ўйингоҳи

Ўтган мавсумда 16-ўринни эгаллаган "Депортиво" янги мавсумни ўртамиёна "Реал Сосьедад"га қарши ўз майдонидаги учрашув билан бошлайди. Дэвид Мойес янги мавсум учун янги футболчи олиб келмаган.

23 август куни "Барселона" ва "Реал" жамоалари ҳам баҳсларга киришишади. Дастлаб, "Барселона" Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси майдонига сафар қилса, бироз ўтиб "Реал" Хихоннинг "Спортинг" жамоасига қарши сафар учрашувини ўтказади.

Атлетик – Барселона
19.30, «Сан Мамес» ўйингоҳи

"Барселона" августнинг иккинчи ярмида "Атлетик"ка қарши учинчи ўйинини ўтказади. Ўтган мавсум чемпионлари янги мавсумда ҳам чемпионликни сақлаб қолишни мақсад қилишган. Дастлабки турларни жамоа ҳужум чизиғидаги Неймар ўтказиб юбориши айтилган. Шунингдек, жамоа ёзги трансферлар вақтида харид қилинган Арда Туран ва Алеиш Видални 2016 йилнинг бошига қадар майдонга тушира олмайди.


Спортинг Хихон – Реал Мадрид
21.30, «Эль Молиньон» ўйингоҳи

Ўтган мавсумнинг вице-чемпионлари "Реал" янги мавсумни янги мураббий Рафаэль Бенитес қўли остида бошлайди. Мадридликлар янги мавсум арафасида "Интер"дан Ковачични трансфер қилди. Жамоа мавсумда Роналду, Бэйл ва Бенземадан иборат ҳужум учлигини ўйнатмоқчи. Хихонликлар эса бу мавсумда ҳам лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишлари кутилмоқда.

Райо Вальекано – Валенсия
23.30, «Кампо де Вальекас» ўйингоҳи

Шу куни ўтган мавсумда кучли тўртликка кирган "Валенсия" ҳам 1 тур ўйинида "Райо Вальекано" билан ўйнайди. "Валенсия" бироз олдинроқ, ўзининг асосий ҳимоячиси Отамендини "Манчестер Сити"га трансфер қилди. Лекин жамоа Фегули, Парехо, Пьятти, Родриго каби етакчиларини сақлаб қолган. "Райо Вальекано"нинг юлдузи Альберто Буэно эса "Порту"га йўл олган.

24 август куни "Леванте" "Сельта" билан, яна бир деюбтант "Бетис" "Вильярреал" билан, "Гранада" эса "Эйбар" билан ўйнайди ва биринчи тур ўйинлари якунланади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар