Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Маннон Алиевни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинлади. Бу ҳақда давлат раҳбари аппаратига таянган ҳолда 12news.uz ресурси хабар берди.

Таниқли олим ва иқтисодчи, МДҲ банк институтлари уюшмаси президенти ўринбосари Маннон Алиев шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бизнес мактабига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Олийгоҳнинг илгариги раҳбари Абдужаббор Абдувоҳитов бошқа ишга ўтказилди.