Эрон Лондондаги ўзининг элчихонаси ишини қайта бошламоқчи, деб хабар бермоқда Agence France-Presse ахборот агентлиги.

Эроннинг Буюк Британия билан дипломатик алоқаларни тўлиқ ҳажмда тиклаш ҳақидаги истагини Эрон Ташқи ишлар вазирлигидаги амалдор шахс маълум қилди

Бундан аввал Буюк Британия ўзининг Теҳрондаги элчихонаси ишини қайта бошлаш ҳақида қарор қабул қилгани айтилганди.

2011 йилда Теҳронда намойишчилар Эронга нисбатан киритилган ғарб санкцияларига қаршиликлари ифодаси сифатида Буюк Британия элчихонасига ҳужум қилишган. Шундан кейин элчихона ёпиб қўйилган, Эрон ҳам ўз навбатида Лондондаги дипломатик корпусини ёпишга қарор қилган.