“Эрон темир йўллари” компаниясининг бош директори Пурсаид Оғойи Зинжонда янги вагонсозлик линиясининг очилиш маросимида биринчи марта Эроннинг 100та вагони Туркманистонга кирганини маълум қилди.

Оғойининг таъкидлашича, унинг компанияси дастурларида бир томондан Россия, Марказий ва Шимолий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ билан, иккинчи томондан Жанубий, Жануби-Шарқий Осиё, Узоқ Шарқ, Океания ва Форс кўрфази давлатлари билан транзит юк ташиш ишини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Iran.ru сайтининг маълум қилишича, Эроннинг 4та вагонсозлик заводи 4 йиллик танаффусдан сўнг қайта ишга туширилди, улар аллақачон хорижий компаниялар билан 3.5 минг вагон етказиб бериш бўйича шартномалар имзолашга улгурган.