Германия марказий қисмидаги Зуль шаҳрида жойлашган қочоқлар марказида тўқнашув содир бўлди. Ҳодиса натижасида 17 киши, жумладан, 6 полициячи жароҳатланган, дея хабар бермоқда BBC.

Можаро афғон қочоқларидан бири Қуръон китобининг бир неча саҳифасини йиртиб олиб, уни ҳожатхонага ташлаганликда гумон қилинганидан сўнг бошланган. Муштлашувни бартараф этишга ҳаракат қилган полиция вакиллари ҳам жабрланган.

Тахминий маълумотларга кўра, Германиядан сиёсий бошпана олиш истагидаги қочоқлар сони 2015 йилда 750-800 минг нафарга етган.