Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Қуролли Кучлар қўшинлари қўмондонликлари, бирлашмалари, ҳарбий қисм ва муассасалар қўмондонликлари таркиби иштирокида Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, йиғилишда Қуролли Кучларда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, қўшинларнинг жанговар шайлик даражасини янада ошириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш, соғлиғини сақлаш, уларнинг хизматни ўташ ва яшаш жойларидаги ижтимоий-маиший шароитларни изчил яхшилаб бориш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.