Июль ойида Россиядаги енгил автомобиллар савдоси 18,7 фоизга пасайди

Иқтисодиёт 21 Август 2015 2167

2015 йилнинг июль ойида Россияда 452,3 минг дона автомобиль сотилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 18,7 фоизлик паст натижа қайд этилди. Ўтган 7 ой ичида эса мамлакат енгил автомобиллар бозори ҳажми 2,7 миллион донани ташкил этиб, 2014 йилга қараганда 22,6 фоиз кам автомобиль сотилган. Бу ҳақда “Автостат” таҳлил агентлиги хабар қилган.

Ўтган ойда 138,9 минг дона Lada (2014 йил июль ойига нисбатан 21,7 фоиз кам) сотилган. Топ-25га кирувчи моделлар ичида фақатгина Hyundai Solaris (+12,3 фоиз) савдосида ўсиш кузатилган. Бошқа моделлар савдоси эса 6,1 фоиз (Renault Logan)дан 34,1 фоиз (ВАЗ-2106)гача камайган.

Хориж моделлари ичида Toyota 49,8 минг дона машина билан (-21 фоиз) етакчилик қилаётган бўлса, Nissan 23,2 минг дона (-17,7 фоиз), Chevrolet 18,1 минг дона (-13,9 фоиз) дона маҳсулот сота олган. Энг кўп сотилган чет эл брендлари рўйхатида Ford Focus биринчи ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг январь—июнь ойларида GM Uzbekistan АЖ ҚК Россияга 10 357 дона автомобиль сотган эди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57 фоизга кам демакдир.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар