Расмий Сеул Пхеьняннинг ҳар қандай ташвиқотига жавоб беради, дейилади Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги мурожаатида.

КХДР ҳарбий ҳаракатларни бошласа, Жанубий Корея бунинг учун қаттиқ жазо чораларини кўришга ваъда берди.

Бундан аввалроқ эса Ким Чен Ин армияни ҳужумга тайёргарлик кўришга буйруқ берган эди. Қўшин 21 август куни Тошкент вақти билан 09:00да тўлиқ ҳарбий тайёр ҳолатга келтирилди.

Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Жанубий Корея 11 йил ичида илк бор қуролсизлантирилган ҳудудда ташвиқот олиб борилувчи овоз кучайтиргичлар ишини қайта бошлаган эди. Шимол эса агарда жануб Пхеньянга қарши психологик эшиттиришлар узатишни тўхтатмаса ва барча зарур ускуналарни пайшанба (20 август) куни маҳаллий вақт билан 17:00дан бошлаб 48 соат ичида олиб ташламаса, ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ҳақида ультиматум эълон қилди.