Македония полицияси муҳожирларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади

Жаҳон 21 Август 2015 1629

Македония полицияси мамлакат ҳудудига Грециядан ўтишга ҳаракат қилаётган минглаб муҳожирларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.

21 август куни 3 мингга яқин муҳожир чегарани бузиб ўтишга ҳаракат қилишди. Натижада энг камида 8 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда Греция полицияси.

Македония полицияси эса муҳожирлар бузиб ўтишга ҳаракат қилаётган темир йўл бўйлаб ўрнатилган тикансимли тўсиқлар ўрнатилган чегарани бронетехника билан қўриқлашни кучайтирмоқда.

Шу билан бирга, қўшни мамлакатдан муҳожирлар оқимининг кескин ортгани туфайли чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Расмий Скопье чегарани қўриқлашга ҳарбийлар ҳам жалб этилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Македонияда Греция ҳудудидан ноқонуний равишда чегарани бузиб ўтишга ҳаракат оммавий тус олгани хабар қилинди.

Аввалроқ Македония Ички ишлар вазири Митко Чавков қочқинларнинг оммавий оқими туфайли зарур чоралар кўриш ва қўшимча кўмак кўрсатишни сўраб Европа Иттифоқига мурожаат қилган эди. Пайшанба, 20 август куни эса ЕИ Европа Иттифоқи чегараларида тўпланган қочқинлар сони июль ойида рекорд даражага етиб, 107500 кишини ташкил этганини хабар қилди.

20 августда, шунингдек, Греция бортида бир неча минг нафарга яқин муҳожир бўлган паромлар мамлакат қирғоқларига етиб келгани, уларнинг аксарияти суриялик эканини маълум қилинганди. Кутилганидек, улар Македония чегарасида тўпланиб, қитъа ичкарисига кириб олишга уринмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар