Россия бош вазири Дмитрий Медведев “Россия темир йўллари” (“Российские железные дороги”) компанияси президенти лавозимига транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Олег Белозеровни тайинлади, деб хабар бермоқда РИА «Новости» ахборот агентлиги.

“Мен Сизни “РЖД” га раҳбар этиб тайинлаш ва бир вақтнинг ўзида вазир ўринбосари лавозимидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилдим,”, деб айтди Медведев Белозеров билан учрашуви пайтида.

Медведевнинг айтишича, компаниянинг янги эгасига ваколатларнинг топширилиши 21 августда бўлиб ўтади. Шу куни бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович компаниянинг янги президентини РЖД жамоасига таништиради.

“РЖДнинг янги раҳбари олдига биринчи навбатда компания бюджети, инвестициялар ва йўловчилар ташишга эътиборни қаратиш вазифаси қўйилди”, деб айтмоқда Медведев.