Наманган шаҳрида 22-23 август кунлари 55-маротаба анъанавий гул байрами бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бобур номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳаваскор гулчилар ва санъаткорлар қатнашади.

Гул байрами тадбирлари шаҳар марказидаги Тинчлик стеласи қаршисидаги рамзий дарвоза олдида бошланади.

Байрам доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари, миллий ва дунё таомлари фестивали, кийим-кечак дизайни кўриги, санъаткорлар кўрик-танлови, гул етиштириш бўйича алоҳида номинациялар бўйича танловлар ўтказилади.