Прокуратура идораси Наманган вилоятидаги фермерлар чигит ўрнига бошқа экинлар экканини аниқлади.

“Ҳуқуқ” нашрида ёзилишича, Поп туманидаги “Жўрабек” фермер хўжалиги чигит қадаш режалаштирилган 9 гектар майдонга кунгабоқар, “Аломат Мадинабону” фермер хўжалиги 7 гектар ерга полиз маҳсулотлари, “Ҳамиджон Маназаров” фермер хўжалиги 4,7 гектар ерга зиравор кўкат, “Аҳрор файзли келажак” фермер хўжалиги 3,5 гектар майдонга пиёз эккан.

Қайд этилишича, бу каби ҳолатларни бошқа туманларда ҳам учратиш мумкин.

Наманган вилояти прокуратураси вакили Илҳомжон Раҳмоновнинг билдиришича, чигит ўрнига бошқа экин эккан фермер хўжаликларида қайтадан чигит экилиши таъминланган.