Жорий ҳафта халқаро миқёсда нефть нархининг тушиши кузатилаётган 8-ҳафта бўлди. Нефть нархининг бу қадар узоқ муддат тушиб бориши 1986 йилдан буён кузатилмаган эди.

Brent русумли нефтнинг октябрь фьючерслари нархи 0.94 фоизга тушиб, 46.18 долларни, WTI нефтининг октябрь фьючерслари нархи 1.02 фоизга тушиб, 40.9 долларни ташкил қилди.
Нефть нархининг динамикасига таъсир ўтказаётган асосий омил бўлиб бозорда таклифнинг меъёридан ортиқ кўплиги бўлиб қолмоқда.

ОПЕК аъзоларининг нефть қазиб олиш ҳажмлари юқорилигича қолмоқда. Citigroup Inc. таҳлилчилари қора олтин нархининг 32 долларгача тушиб кетишини башорат қилмоқда.