Нидерландияда 5G технологияси синовдан ўтказилади

Технология 21 Август 2015 2716

Нидерландия шимолидаги Лопперсум қишлоқчаси ва унинг атрофи 5G маълумотлар узатиш технологияси сновдан ўтказиладиган илк қишлоққа айланади. Бу ҳақда RTV Noord телеканали хабар қилди.

Лойиҳада бир қатор етук голланд ва халқаро телекоммуникация компаниялари, жумладан, TNO, Ericsson, KPN ва Huawei иштирок этмоқда. “Мазкур аҳоли пунктини тадқиқот майдончаси сифатида танлаш қарори Гронинген провинцияси иқтисодий кенгаши томонидан зилзиладан зиён кўрган ушбу ҳудуд жозибадорлигини инвесторлар учун ошириш мақсадида қабул қилинган, дея қайд этиб ўтди телеканал.

“Шу билан бирга, Лопперсум аҳолисининг ўзи ҳозирча маълумотлар узатувчи янги технологиядан фойдаланмайди, – қайд этиб ўтди RTV Noord. – Бу ерда дунёнинг барча компаниялари 5Gдан фойдаланган ҳолда ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришлари мумкин”.

5G технологияси, бу – янги авлод телекоммуникацион стандартидир. У сониясига 3,6 Гбит тезликда ахборот узата олиши, юқори сифати, кам энергия талаб қилиши ва зарур инфратузилмларни жорий этиш таннархининг арзонлиги билан фарқланади. Мазкур стандарт замонавий 4Gга қараганда бир неча юз баробар тезроқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида тармоққа кўп сонли ускуналарнинг уланишига имкон беради. Айни пайтда технологияни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш ишлари Британия, Финляндия, Жанубий Корея ва Япония сингари мамлакатларда амалга оширилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар