Олий Мажлисдаги «Демократик кучлари блоки» дори воситалари тўғрисидаги қонун лойиҳасига таклифлар берди

Ўзбекистон 21 Август 2015 2098

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан тузилган «Демократик кучлар блоки»нинг йиғилишида иккинчи ўқишга тайёрланаётган янги таҳрирдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фикрлар ўрганилди ва асосли деб топилган таклифлар инобатга олинди. Хусусан, ҳукуматнинг дори воситалари муомаласи ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, аҳолини сифатли, хавфсиз ва самарали дори воситалари билан таъминлаш, уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжларини қондириш борасидаги ваколатлари аниқлаштирилди.

«Демократик кучлар блоки» тайёрланган қонун лойиҳасини умумий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, алоҳида меёрларни янада такомиллаштиришга доир таклифларни илгари сурди. Хусусан, қонун лойиҳасига дори воситаларининг ноқонуний муомаласи, уларнинг қалбакилаштирилиши, сифатсиз тиббий буюмлар сотилишини олдини олишни назарда тутувчи меёрни ҳам киритишни таклиф этди.

«Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш лозим. Шу муносабат билан биз лойиҳанинг айрим моддалари бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқдик. Жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана савдосига доир ягона ёндашувни шакллантириш мақсадида бундай маҳсулотларнинг чакана савдосига доир меёрларни аниқлаштиришни таклиф этдик. Энг муҳими, чакана савдо дори воситаларнинг яроқлилик муддати, сақлаш шароитлари ва сотиш тартибига доир талаб ва қоидаларга мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим», — дейди ЎзМТДП фракцияси аъзоси Ш.Қулматов.

Депутатлар лойиҳадаги «мақбул дорихона амалиёти» тушунчасини кенгроқ очиб бериш зарурлиги ҳақида фикр билдирди. Бу тушунча дорихона шароитида дори воситаларини тайёрлаш, уларнинг яроқлилик муддати, сақлаш шароитларига доир санитария қоидалари, гигиена меёрлари ва талабларининг риоя этилишини таъминлашни назарда тутади.

Шунингдек, депутатлар томонидан дорихоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини янада аниқ белгилаш ва уни Фуқаролик кодекси талабларига мувофиқлаштириш таклиф этилди. «Бу тадбиркорлик субъектларига қонунчилик доирасида дори воситаларининг чакана савдоси билан шуғулланиш имконини беради», — дейилади ахборот хизмати хабарида.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97119 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46974 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9445 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20236 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 800 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 312 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1271 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1790 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 834 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар