"Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамиятининг “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси 2020 йилга қадар 164 локомотивни қайта тиклайди

2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни структуравий қайта ташкил этиш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари дастурида лойиҳанинг молиявий манбалари белгиланган. Унга кўра, таъмир ишлари унитар корхонанинг 66,1 млн долларлик маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Иқтисодиёт вазирлиги ва давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2015 йилнинг биринчи яримйиллигида “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УКда 25та локомативни капитал қайта тиклаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.