Бугун Тарих музейида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августидаги 232-рақамли “Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталини янада такомиллаштириш, очиқ маълумотлар тақдим этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманига йиғилган журналистлар портал фаолиятини такомиллаштириш борасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасадди ходимларга мурожаат қилишди. Тадбир иштирокчилари порталнинг фаолияти, унинг кўрсатаётган хизматлари, шунингдек, юқорида тилга олинган қарорда белгилаб берилган портал ишини такомиллаштириш борасидаги галдаги вазифалар ҳақида батафсил маълумот билан таништирилди.

Тадбирда давлат ҳокимияти органлари ҳақидаги очиқ маълумотларнинг порталда жойлаб борилишининг жамоатчилик назоратини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида гапирилди.