"Челси" жамоасининг янги футболчиси Педро Родригеснинг агенти Антонио Санс ўз мижозининг "Барселона"дан Англияга келиши жараёни ҳақида гапириб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" ҳам шунча миқдордаги маблағни таклиф қилаётганди. Лекин "Челси" тўловни амалга оширишдаги қулайлик туфайли бу курашда енгиб чиқди.
Барча биладики, "МЮ" Педрони қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилди. Лекин бу курашда лондонликлар чаққонроқ бўлишди. Улар бир кун ичида барчасини ҳал қилишди", дейди агент Radio Catalunya радиоси эфирида.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" Педрони 30 млн евро эвазига трансфер қилди.