Пекин шаҳрида 19—21 август кунлари Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Маслаҳатлашувлар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси инвентаризация қилинди, икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ҳамкорликнинг ҳуқуқий негизини ривожлантириш ва кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.