Қозоғистон тенгеси кундузги биржа савдолари чоғида 5,2 фоизга мустаҳкамланди

Иқтисодиёт 21 Август 2015 2659

Қозоғистон фонд биржаси(KASE)даги кундузги доллар савдолари 1 АҚШ доллари 239,3 тенге нархда якунига етди. Бу эрталабки савдолардаги ўртача курсдан 5,2 фоиз кўп демакдир.

KASE маълумотларига кўра, кундузги савдоларда спот-бозорда валюта бозорининг 20 аъзоси иштирок этди. Охирги келишув 65 млн доллар ҳажмидаги савдоларда 1 доллар учун 239,30 тенге баҳоси бўйича якунига етди.

“Энг яхши котировка сессия якунида қайд этилди – 1 доллар учун 239,50/239,90 тенге”, дейилади пресс-релизда.

Кўпроқ янгиликлар