Қозоғистонда маиший техника 20 фоизга қимматлашиб кетди

Жаҳон 21 Август 2015 2718

Олма-отадаги маиший техника дўконлари ўзларининг бутун ассортиментлари учун нархни ўртача 20 фоизга оширдилар, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

“Нархлар курс сабабли ошди. Маиший техникага аниқ нархларни айта олмаймиз, ҳозирча уни сотмаяпмиз. Нархлар тахминан 20 фоизга ошган”, деб айтилди Alser компаниясида.

Остонадаги “Мечта” маиший техника ва электроника дўконлари тармоғи вакили маҳсулотлар учун нархлар 21 августдан кўтарилишини маълум қилди. “Ҳозирча нархлар қанчага кўтарилиши номаълум. Доллар нархи кескин ошиб кетди ва албатта нархлар аввалгидек даражада сақланиб қолмайди, эски нархда сотиш эса фойдасиз”, деб айтди у.

Остонадаги Sulpak тармоғида баъзи маҳсулотлар янги нархда сотилаётгани қайд этилди.

Кўпроқ янгиликлар