"Реал" клуби ёзги трансферлар мавсумида янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмагани маълум қилинди.

Мадридликлар бош мураббийи Рафаэль Бенитес клуб раҳбарияти билан бўлган учрашувда ҳужумчи сотиб олишни сўраган. Аммо раҳбарият бунга зарурият йўқлигини ва ҳужум чизиғи етарлича кучли эканини таъкидлаган.

Шу тариқа "Реал" янги мавсумда ҳам ҳужумда Криштиану Роналду – Гарет Бэйл – Карим Бензема учлигига таянадиган бўлди. Захира футболчилари сифатида Хесе ва Майорал номлари кўрсатилган.